Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“ТАЛАБАЛАР ЛИГАСИ” ДОИРАСИДА MINI-ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ DAVOM ЭТМОҚДА…

“ТАЛАБАЛАР ЛИГАСИ” ДОИРАСИДА MINI-ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ DAVOM ЭТМОҚДА…

29.11.2025 соат 11:04ЯнгиликларMatbuot441 дақиқада ўқилади

Президентнинг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 7-апрелдаги PQ-115-сон қарори ҳамда 2025-йил 15-августдаги 1/15-421-Қ/Қ-сонли қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида мини-футбол спорт тури бўйича мусобақалар қизғин ва юқори рақобат руҳида ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақаларда институтимизнинг барча йўналишларида таҳсил олаётган талабалар фаол иштирок этиб, ўз жамоаларининг ғалаба қозониши учун бор куч ва маҳоратларини сафарбар этмоқдалар.
Мусобақа доирасида қуйидаги босқич ва тадбирлар ташкил этилган:
– Гуруҳ босқичи ўйинлари;
– Саралаш учрашувлари;
– Ярим финал ва финал беллашувлари;
– “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” каби номинатсиялар бўйича тақдирлаш маросими.
Ушбу мусобақалар ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, оммавий спортни ривожлантириш, шунингдек, талабалар ўртасида соғлом рақобат ва дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: