Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
КОНСТИТУТСИЯ БИЛИМЛАРИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

КОНСТИТУТСИЯ БИЛИМЛАРИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

29.11.2025 соат 15:09ЯнгиликларMatbuot441 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирининг 2024-йил 18-ноябрдаги 02/58-01-15-261-сонли хати ижросини таъминлаш, шунингдек, талабаларнинг Конститутсиямиз ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада ташкил этилди.
Мазкур олимпиада талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Конститутсиянинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган демократик тамойилларни чуқур англашларига кўмаклашиш, шунингдек уларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ўтказилди.
Олимпиада натижаларига кўра:
1-ўрин – “Тарих” йўналиши 1-курс Т_25_10 гуруҳ талабаси Тухтамуродов Шодиёр Шерзод ўғли;
2-ўрин – “Тарих” йўналиши 1-курс Т_25_10 гуруҳ талабаси Раҳимбоев Суннатбек Илҳом ўғли;
3-ўрин – “Психология” йўналиши 1-курс PS_24_01 гуруҳ талабаси Изодуллоева Жасмина Нарзуллоевна томонидан қўлга киритилди.
Ғолиблар институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: