Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажак соати” дарслари талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилди

“Келажак соати” дарслари талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилди

01.12.2025 соат 13:00ЯнгиликларMatbuot59

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати”нинг навбатдаги дарслари “Менинг ҳуқуқларим” мавзусида ўтказилди.
Тадбирда профессор-ўқитувчилар маъруза қилиб, талабаларга ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро уйғунлиги, шунингдек, ўз ҳуқуқларидан оқилона фойдаланиш ҳамда масъулиятли фуқаро бўлишнинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунтириш берди.
Дарс давомида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва амалдаги қонунлар, “Янги Ўзбекистон” ислоҳотлари доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ёритилди.
Мазкур машғулотлар талабаларда қонунга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, Ватанга садоқатли ва фаол фуқаро сифатида шаклланиш мотиватсиясини кучайтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: