“Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчилар учун семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PQ-61-сон қарорида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, битирувчиларнинг меҳнат бозорига интегратсиясини кучайтириш ҳамда хусусий сектор ва тижорат банклари иштирокида кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу қарор ижроси доирасида Каттақўрғон шаҳри маҳаллаларидаги ишсиз ёшлар ҳамда институтимизнинг битирувчи талабалари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирни Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков очиб берди.
Семинарда Ўзмиллийбанк AJ Самарқанд вилояти бош бошқармаси “Келажакка қадам” маркази менеджери Шермуҳаммад Ғаниев ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари Азад Аббасов иштирок этиб, марказ фаолияти, дастур имкониятлари ва битирувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, “Келажакка қадам” дастури орқали ўтган йили муваффақиятли лойиҳалар амалга ошириб, барқарор даромадга эга бўлган институтимиз битирувчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Улар дастур ёшлар учун яратаётган амалий имкониятлар, қўллаб-қувватлаш механизмлари ва натижаларнинг самарадорлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир иштирокчилари мазкур ташаббус битирувчиларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли кириб бориши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишини қайд этдилар.










