Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ИНСТИТУТДА 1-ДЕКАБР – ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ KUNI ТАДБИРЛАРИ

ИНСТИТУТДА 1-ДЕКАБР – ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ KUNI ТАДБИРЛАРИ

01.12.2025 соат 17:13ЯнгиликларMatbuot531 дақиқада ўқилади

1-декабр — Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида бир қатор тадбирлар ўтказилди
1-декабр – Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни доирасида талабаларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифокори Қобилжон Исмоилов иштирок этиб, талабаларга ОИТСнинг мазмун-моҳияти, касалликнинг юқиш омиллари, уни олдини олиш чоралар ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ёшларда ҳушёрлик, масъулият ва шахсий саломатликка жиддий эътибор билан ёндашиш маданиятини шакллантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Мазкур сана муносабати билан Педагогика факултети раҳбарияти ҳамда институт талабалари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган махсус челленж ҳам тайёрланди.
Челленжда ёшларнинг ОИТСга қарши кураш борасида хабардорлигини ошириш, ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш ва профилактик тадбирларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш кўзда тутилган.
Тадбир институтда соғлом ва хавфсиз ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, талабаларда тиббий саводхонликни юксалтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: