ТАЛАБАЛАР UCHUN КОНСТИТУТСИЯНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 05/61-60-42-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари иштирокида “Конститутсияни ўрганамиз” ҳамда “Конститутсия – адолат тантанаси” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Бектош Маматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг мазмун-моҳияти, унинг яратилиш тарихи, давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ёшларнинг конститутсиявий билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятини оширишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбати талабалар учун мазмунан бой ва қизиқарли тарзда ўтди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди ҳамда Конститутсиянинг асосий тамойилларига оид муҳокамалар ташкил қилинди.










