Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“MEN ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМАН” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“MEN ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМАН” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

02.12.2025 соат 16:32ЯнгиликларMatbuot19041 дақиқада ўқилади

Талабаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга қилиш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Мен гиёҳвандликка қаршиман” номли расмлар танлови ташкил этилди.
Мазкур тадбирда институтнинг турли йўналишларида таҳсил олаётган талабалари фаол иштирок этиб, гиёҳвандликнинг жамият, оила ва инсон саломатлигига етказадиган зарарли таъсир ва хавф-хатарларини бадиий ифода орқали намойиш этдилар. Танловга тақдим этилган асарлар мазмуни бойлиги, ижодкорлик даражаси ва ижтимоий аҳамияти билан ажралиб турди.
Тадбир якунида энг яхши деб топилган асарлар эътироф этилиб, муаллифлар институт раҳбарияти томонидан тақдирландилар. Ушбу танлов ёшларни соғлом ва онгли ҳаётга чорлаб, уларни турли зарарли одатлардан ҳимоя қилиш борасида муҳим аҳамият касб этди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: