
IJRO ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА MUHIM ТОПШИРИҚЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Каттақўрғон давлат педагогика институтида факултетлар ва кафедраларда ижро интизомини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ижро интизомини самарали ташкил этиш, ҳужжатлар ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан бир қатор муҳим топшириқлар белгилаб олинди.
Йиғилишда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими томидан амалдаги ижро жараёнлари, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Мазкур топшириқлар институт бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, ҳужжатлар ижросининг узлуксиз мониторингини йўлга қўйиш, масъул ходимлар томонидан белгиланган муддатларга қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилгандир.







