
Меҳр ва эътибор билан тўла учрашув
03.12.2025 соат 16:29ТашрифларMatbuot26
3-декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари, институт раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи координатори, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳамда кўнгилли волонтёрлар Каттақўрғон шаҳридаги 5-мактаб интернатига ташриф буюрдилар.
Мактаб-интернатда болалар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, қувончга бой консерт дастури намойиш этилди. Тадбир давомида имконияти чекланган болаларга совғалар улашилди, уларнинг юзида табассум, қалбида эса қувонч уйғотилди.
Мазкур ташриф меҳр, эътибор ва эзгу ниятлар мужассамланган унутилмас учрашувга айланди.








