
Каттақўрғон шаҳрида “Карера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
04.12.2025 соат 13:43ТашрифларMatbuot241 дақиқада ўқилади
2025-йил 25-ноябр куни давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, муҳим топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Касбий кўникмалар марказида навбатдаги “Карера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди ва уларни ишга жойлаштириш имкониятлари яратилди. Шунингдек, ярмаркада Каттақўрғон давлат педагогика институти битирувчи босқич талабалари ҳам фаол иштирок этди.
Ярмарка давомида талабалар Касбий кўникмалар маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларининг профессионал кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари билан танишдилар.








