
Кафедра ойлиги доирасида “Транслатион Тҳеорй анд Practice” қўлланмаси намойиш этилди
Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси Нафиса Сатторованинг “Транслатион Тҳеорй анд Practice” номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.
Мазкур ўқув қўлланма инглиз тилидаги матнларни ўзбек тилига таржима қилиш жараёнида учрайдиган лексик, грамматик ва фразеологик мураккабликларни енгишда талабаларга назарий билим билан бирга амалий кўмак беришга қаратилган. Қўлланма таржима жараёнининг пойдеворларини чуқур ўрганишга хизмат қилиб, дарслар, мисоллар ва машқлар орқали таржимонлик кўникмаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, матннинг контексти, услуби ва руҳий оҳангини сақлаб қолиш бўйича самарали методлар тақдим этилган.
Асарда миллий рангга эга бўлган сўз ва ибораларни тўғри, эҳтиёткорлик билан таржима қилишга оид ёндашувлар, маъно ва коннотатсияларни ҳисобга олиш, стилистик мосликка эришиш, эквивалент танлаш тавсиялар кенг ёритилган бўлиб, бу жараён талабаларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади.
Кафедра ойлиги доирасида мазкур ўқув қўлланманинг тақдимоти ўтказилиб, унда талабаларга қўлланманинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.





