Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАЛАБАЛАР ЁЛҒИЗ KEKSA НУРОНИЙЛАРГА КЎМАК КЎРСАТДИ

ТАЛАБАЛАР ЁЛҒИЗ KEKSA НУРОНИЙЛАРГА КЎМАК КЎРСАТДИ

06.12.2025 соат 09:47Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot34

Каттақўрғон давлат педагогика институти координаторлари ва волонтёрлари ёлғиз яшовчи кекса нуронийлар ҳолидан хабар олди.
Ташаббус доирасида институт талабалари нуронийларнинг уйларига бориб, улар учун зарур бўлган кундалик юмушларда кўмак кўрсатди. Суҳбатлар қуриб, нуронийларнинг дилдаги истак ва тилакларини тинглади, меҳр-муҳаббат билан кўнгилларини кўтарди.
Кекса нуронийлар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлиб, дуо қилди. Мазкур хайрия ташаббуси институтнинг ижтимоий масъулиятини ошириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат фазилатларини мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ишлари доирасида амалга оширилди.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: