Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Институтда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича семинар-тренинглар ва эковолонтёрлик амалиётлари ташкил этилди

Институтда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича семинар-тренинглар ва эковолонтёрлик амалиётлари ташкил этилди

05.12.2025 соат 16:36Экофаол талабаларMatbuot411 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида атроф-муҳит муҳофазаси, чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ва тренинглар ташкил этилди. Тадбирлар давомида талабаларда экологик маданиятни юксалтириш, уларда масъулиятли ва барқарор фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар ва тренинглардан сўнг амалий машғулотлар ўтказилиб, эковолонтёрлар ҳаракатига ижтимоий фаол талабалар кенг жалб этилди. Амалиёт жараёнида институт ҳудуди ҳамда Каттақўрғон шаҳрининг айрим кўчаларида йўл бўйларида тўпланиб қолган чиқиндилар йиғиштирилиб, белгиланган ахлат қутиларига жойлаштирилди.
Мазкур ташаббус талабаларнинг экологик онгини юксалтириш, шунингдек, шаҳримиз тозалиги ва ободонлигига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: