Институтда “Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш” мавзусида махсус курс дарслари ўтказилди
06.12.2025 соат 15:33ЯнгиликларMatbuot31
Каттақўрғон давлат педагогика институтида барча таълим йўналишларида “Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва Ислом маърифатининг халқаро эътирофи” махсус курси дарслари ўтказилди.
Мазкур дарслар доирасида профессор-ўқитувчилар талабаларга Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш жараёнлари, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек Ислом маърифатининг халқаро майдондаги ўрни ва эътирофи ҳақида батафсил маълумотлар етказдилар.
Ушбу маърузалар талабаларнинг Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини, барқарор тараққиёт тамойилларини ҳамда маънавий-маърифий қадриятларнинг бугунги кундаги аҳамиятини чуқур англаб олишларига хизмат қилди.












