
Услубий қўлланма: “Биокимё фанидан лаборатория машғулотлари”
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар кафедраси ассистенти У.Бозорованинг “Биокимё фанидан лаборатория машғулотлари” номли услубий қўлланмаси нашр этилди.
Мазкур услубий қўлланма биокимё фанининг назарий асосларини чуқур ўзлаштириш, лаборатория машғулотларида бажариладиган амалий ишларни изчил ва аниқ тартибда ўргатиш, шунингдек, талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Қўлланмада ҳар бир лаборатория машғулоти бўйича батафсил йўриқномалар, тажрибаларни бажариш кетма-кетлиги, зарур жиҳозлар рўйхати ҳамда хавфсизлик қоидалари тизимли равишда баён этилган.
Яратилган қўлланма нафақат талабаларга, балки ёш ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва биокимё соҳаси билан қизиқадиган мутахассислар учун ҳам муҳим ўқув-методик манба бўлиб хизмат қилади.





