Гиёҳвандликка қарши видеоселекторда институт жамоаси қатнашди
Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF-207-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бугун соат 10:00 да Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Миллат генофонди ва ёшлар саломатлигини ҳимоя қилиш: гиёҳвандликка қарши устувор йўналишлар” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этиб маъруза қилди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда Каттақўрғон давлат педагогика институти биринчи проректори, декан ўринбосарлари, тюторлар, ёшлар етакчилари, профилактика инспектори, психологлар ҳамда талаба-ёшлар Зоом платформаси орқали қатнашдилар.








