Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

10.12.2025 соат 15:43ЯнгиликларMatbuot36

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Филология ва ижтимоий фанлар факултети томонидан “Мадҳиямиз – миллат фахри” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давлат мадҳиясининг ижроси билан бошланди. Дастур давомида талаба-ёшлар томонидан бадиий саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар ҳамда шеърий композитсиялар намойиш этилди.
Мазкур тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчи ёшларнинг қалбида Ватан мадҳиясига нисбатан ғурур, ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: