ФИЛИАЛДА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
07.05.2025 соат 11:01ЯнгиликларMatbuot92
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун якуний назорат имтиҳонлари бошланди.
Имтиҳонлар ёзма, ёзма-оғзаки, тест шаклларда қабул қилинмоқда.
Ўқув-услубий бошқарма, Коррупсияга қарши курашиш, Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жараённи назорат қилиб бормоқда.
Шунингдек, имтиҳон хоналари тўлиқ камера назоратига ҳам олинган бўлиб, талаба билимини холис ва ҳаққоний баҳолашга алоҳида эътибор қаратилган.









