Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
O'QUV АДАБИЁТЛАРИ — ТАЪЛИМДА SIFAT КЎРСАТКИЧИНИНГ ASOSI!

O'QUV АДАБИЁТЛАРИ — ТАЪЛИМДА SIFAT КЎРСАТКИЧИНИНГ ASOSI!

07.05.2025 соат 18:41ЯнгиликларMatbuot521 дақиқада ўқилади

Олий таълим ташкилотларида ўқув адабиётларини яратиш, нашр қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий таълим фан ва инноватсиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази бўлими бошлиғи Жаҳонгир Усмонов Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бўлди.

Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида филиалимизга келган вакил ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Сирожиддин Элмонов ҳамроҳлигида филиал кутубхонаси билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Ахборот-ресурс маркази филиалимизда рақамли технологиялар фаолиятда кенг қўлланилаётган бўлимлардан биридир. Бугун зарур ўқув адабиётларни осон, қулай, энг муҳими қисқа фурсатда сканерлаш, электрон тизимга киритиш, талабаларга китоб тарқатиш ва уни қайд этиш, ўз вақтида қайтарилмаган адабиётларни тезкор аниқлаш ва қайтариш каби муҳим вазифалар барчаси рақамлаштирилган.

Мутахассис бу каби ишлар билан танишиб, ARM фаолиятини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, бугун муассаса профессор-ўқитувчилари томонидан нашр қилинган дарслик, ўқув қўлланмалар билан ҳам танишди. Жумладан, хорижий тиллар кафедрасининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини кўздан кечирди. Вазирлик вакили ўқув дастурлари билан танишиб, шу асосда ўқув қўлланма ва дарсликларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратди ҳамда масъуллар ва профессор-ўқитувчиларга ўз тавсияларини берди.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: