Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Фаол жамоа, юксак руҳ, Ватанпарварлик!

Фаол жамоа, юксак руҳ, Ватанпарварлик!

15.12.2025 соат 12:18Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot391 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳрида “Ватанпарварлик ойлиги”га старт берилди
Жорий йилнинг 15-декабридан 15-январига қадар юртимиз бўйлаб “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун эрта тонгдан Каттақўрғон шаҳрида мазкур ойлик тадбирларига тантанали равишда старт берилди. Ҳарбий оркестр садолари остида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида марафон ҳамда югуриш мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари ҳамда маҳалла ходимлари, шунингдек, фаол ёшлар иштирок этдилар.
Марафон доирасида ўтказилган югуриш мусобақаларида фаол қатнашган ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: