ТАЛАБАЛАР JADID БОБОЛАРИМИЗ ҲАҚИДА БИЛИМГА EGA БЎЛДИЛАР
15.12.2025 соат 14:40ЯнгиликларMatbuot1211 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” дарсининг навбатдаги дарслари “Жадид боболаримиз” мавзусида ўтказилди.
Мазкур дарс жараёнида йўналиш тюторлари томонидан талабаларга Туркистон ўлкасида жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиш сабаблари, унинг вакиллари томонидан амалга оширилган тарихий саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, миллатпарвар жадид боболаримизнинг маърифат ва тараққиёт йўлида олиб борган фидокорона фаолияти, уларнинг таъқиб ва қатағон қилинишининг туб сабаблари ҳамда ушбу жараёнларнинг оғир оқибатлари хусусида таъсирли фикрлар билдирилди.
Мазкур дарс талабаларда тарихий хотирани мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англаш ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.








