
55-мактаб ўқувчилари институтимизнинг имкониятлари билан яқиндан таништирилди
Бугун Каттақўрғон туманидаги 55-мактаб ўқувчилари Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Тадбир Хорижий тиллар кафедраси мудири Н.Рузиева ҳамда профессор-ўқитувчилари К.Мамадқулова ва Х.Ғаффоровлар томонидан кафедра ойлиги доирасида ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларни олий таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари, қабул шартлари ҳамда келажакдаги касбий имкониятлар билан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида институт вакиллари ўқувчиларга таълим йўналишлари, ўқиш шароитлари, замонавий касблар ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ташриф ўқувчилар учун қизиқарли ва фойдали бўлиб, уларнинг келажакдаги таълим ва касбий йўналишларини танлашда муҳим манба бўлди.




