Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
МАНГУГА ҚОЛАДИ USTOZ ТАҚДИРИ

МАНГУГА ҚОЛАДИ USTOZ ТАҚДИРИ

18.12.2025 соат 16:40ЯнгиликларMatbuot381 дақиқада ўқилади

Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси дотсенти Қўчқор Турсуновнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ‘Мангуга қолади устоз тақдири’ мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танлов Педагогика факултети декани профессор А.Саидов, кафедра мудири дотс. Т.Эшқувватов ҳамда кафедра ўқитувчиси Д.Ганиева томонидан ташкил этилди. Иншолар танловининг асосий мақсади шундан иборатки: “Баъзан инсон умрини ўлчаш учун йиллар етарли бўлмайди. Уни тарозига солиш учун эса тарбияланган шогирдлар, ёқилган илм чироқлари, қалбларда қолган излар керак бўлади. Ана шундай умр эгаларидан бири – физика-математика фанлари номзоди, дотсент Қўчқор Турсуновдир.”
Ушбу танлов орқали талабалар устозларининг илмий мероси, ҳаётий фаолияти ва тарбиявий хизматларини ёдга олиб, уларни қадрлашга ва ҳурмат қилишга чақирилади.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: