
ҚИШКИ ТАЪТИЛ ДАВРИДА 10 KITOB – ЖАҲОНДАГИ ЖАВОҲИРЛАР
22.12.2025 соат 16:44Янгиликлар28
Институтда “Кафедра ойлиги” доирасида Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси З.Муртозаева томонидан Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббус доирасида “Қишки таътил даврида 10 китоб – жаҳондаги жавоҳирлар” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши 1-босқич талабалари фаол иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида талабаларнинг бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир якунида талабалар томонидан ўқилган асарлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.





