
Институтимиз ўқитувчисининг Scopus базасида илмий мақоласи эълон қилинди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар факултети Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси ассистент-ўқитувчиси Э.С. Шукуровнинг “Ремоте Сенсинг Имаге Сегментатион: Метҳодс анд Эвалуатион Metrics” номли илмий мақоласи дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро илмий маълумотлар базалари – Scopus ва Web оф Science таркибига кирувчи нуфузли журналда эълон қилинди.
Мақолада расмлар ва сунъий йўлдош тасвирларини аниқ бўлакларга ажратиш учун қўлланиладиган замонавий сунъий интеллект усуллари батафсил ёритилган. Шунингдек, Деэп Леарнинг ва Трансформер моделлари чуқур таҳлил қилиниб, тасвирлардаги шовқин, соялар ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашдаги муаммоларга самарали ечимлар таклиф қилинган.
Ушбу тадқиқот келажакда янада самарали ва ақлли сегментатсия технологияларини ривожлантиришга хизмат қилади.





