Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ректор ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ректор ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

23.12.2025 соат 15:57Давра суҳбатлариMatbuot35

Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков томонидан институт талабалари билан “Ректор ва ёшлар учрашуви” доирасида сайёр қабул ўтказилди.
Учрашув давомида талабалар ўқув жараёнларини ташкил этиш, маънавий-маърифий фаолият, имтиҳон жараёнлари, талабалар турар жойи ҳамда ижара масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Билдирилган мурожаат ва таклифларга ректор томонидан атрофлича ва асосли жавоблар берилди.
Мазкур учрашув талабаларнинг муаммоларини бевосита жойида ўрганиш, улар билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда таълим сифатини янада оширишга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: