Институтимиз талабалари Навбаҳор маҳалласи билан яқиндан танишди
Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг олий таълим ташкилотларида “Менинг маҳаллам – менинг фахрим” лойиҳасини жорий этиш тўғрисидаги 2025-йил 13-августдаги 44ққ-06/31-07/29-сон қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари йўналиш тюторлари ҳамроҳлигида Каттақўрғон шаҳридаги Навбаҳор маҳалласига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида маҳалла раиси томонидан маҳаллада яратилган имкониятлар, “маҳалла еттилиги” фаолияти, аҳоли учун кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва хизматлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.










