Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Илм ва маърифатга бахшида умр: Қўчқор Турсунов 80 ёшда

Илм ва маърифатга бахшида умр: Қўчқор Турсунов 80 ёшда

25.12.2025 соат 17:46ЯнгиликларMatbuot291 дақиқада ўқилади

Баъзи инсонлар борки, уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, илмий ва педагогик фаолияти жамият хотирасида, шогирдлари қалбида чуқур из қолдиради. Ана шундай фидойи устозлардан бири – физика-математика фанлари номзоди, дотсент Қўчқор Турсуновдир.
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси, кўп йиллик самарали меҳнати билан таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қ.Турсуновнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда институт раҳбарияти ва жамоаси, профессор-ўқитувчилар, талабалар, устознинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда дўстлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков сўзга чиқиб, Қ.Турсуновнинг илм-фан ва таълим соҳасидаги самарали фаолияти, ёш авлодни тарбиялашдаги хизматларини алоҳида эътироф этди ҳамда юбилей муносабати билан самимий табрикларини йўллади. Шунингдек, устознинг яқинлари ва ҳамкасблари ҳам ўз эзгу тилакларини билдирдилар.
Тантанали тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, куй-қўшиқлар билан якунланди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: