
Талабалар қишки таътилга кузатилмоқда
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар учун қишки таътил бошланиши муносабати билан декан ўринбосарлари ва тюторлар томонидан юртимизнинг турли ҳудудларидан келган талабаларни ўз хонадонларига кузатиш жараёнлари ташкил этилмоқда.
Мазкур жараён давомида талабаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, сафар чоғида эҳтиёт чораларига амал қилиш бўйича зарур кўрсатма ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, уларнинг оила бағрига соғ-саломат етиб боришлари муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Институт жамоаси барча талабаларимизга оқ йўл тилаб, қишки таътилни мазмунли ўтказишларини, яхши ҳордиқ чиқариш билан бирга, ўз билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришларини тилаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, жорий ўқув йили учун белгиланган қишки таътил 2025-йил 28-декабрдан 2026-йил 10-январга қадар (шу кун ҳам) давом этади.









