Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти профессор-ўқитувчиларга тушунтирилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчиларга етказиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинар давомида Давлатимиз Раҳбарининг Мурожаатномасида сўнгги 9 йил давомида юртимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида эришилган муҳим амалий ютуқлар, шунингдек, 2026-йилда жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар маърузачилар Ўқув ишлари бўйича проректор С.Элмонов ҳамда Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, дотсент Жавлон Қучқоров томонидан атрофлича тушунтирилди.
Қишки таътил якунланиб, ўқув жараёнлари бошлангач, Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини талабаларга етказиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва белгилаб олинди.
Мазкур семинар Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни таълим тизимида самарали татбиқ этиш, ёшлар онгига етказиш ҳамда уларнинг фуқаролик масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.









