
“Иқтисодий сиёсат” фанидан янги амалий қўлланма нашр этилди
06.01.2026 соат 15:23Илмий фаолият янгиликлариMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар факултети, Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси дотсенти Охунжон Хаитовнинг “Иқтисодий сиёсат” фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмаси нашр этилди.
Ушбу услубий қўлланмада илғор педагогик технологиялар кенг қўлланилган. Жумладан, “Ақлий ҳужум”, “Инсерт”, “Пинборд”, “Кластер”, “Т-схема” усуллари, шунингдек, “Делфен техникаси” ва “Венна диаграммаси” технологияларидан самарали фойдаланиш кўрсатиб ўтилган.





