
Талабалар қишки таътилдан қайтмоқда
10.01.2026 соат 10:31ЯнгиликларMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабаларнинг қишки таътилдан сўнг ўқув жараёнига қайтиш жараёни бошланди. Институт талабалари Талабалар турар жойлари (TTJ) ҳамда ижара хонадонларига босқичма-босқич жойлашмоқда.
Мазкур жараён доирасида йўналиш тюторлари томонидан талабалар кутиб олиниб, уларнинг яшаш шароитлари ҳолати ўрганилмоқда. Шунингдек, талабалар билан учрашувлар ўтказилиб, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ички тартиб-қоидалар ҳамда ўқув жараёнига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Учрашувлар давомида талабалар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланиб, аниқланган масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.









