Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Қишки таътил даврида талабалар “Чол ва денгиз” асарини таҳлил қилдилар

Қишки таътил даврида талабалар “Чол ва денгиз” асарини таҳлил қилдилар

09.01.2026 соат 10:13ЯнгиликларMatbuot371 дақиқада ўқилади

Қишки таътил даврида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссаси таҳлилига бағишланган беллашув ўтказилди. Ушбу беллашув Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Дилбар Суюнова томонидан Зоом онлайн платформаси орқали ташкил этилди.
Беллашув жараёнида талабалар асар мазмунини чуқур таҳлил қилиш, мунозараларда фаол иштирок этиш ҳамда берилган саволларга асосли жавоблар бериш орқали ўз билим ва дунёқарашларини намоён этдилар. Тадбир давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдаги инсон қадри, матонат, эзгулик йўлида қатъият билан ҳаракат қилиш, шунингдек, илм олиш ва меҳнатсеварлик каби юксак ғоялар бадиий асар мисолида чуқур англаб етилди.
Мазкур беллашув талабаларнинг бадиий асарларга бўлган қизиқишини ошириш, мустақил фикрлаш ва ҳаётий хулосалар чиқариш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: