Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

12.01.2026 соат 17:09ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади

Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар учун якуний назорат имтиҳонлари бошланди. Сессия жараёнида якуний назорат имтиҳонларининг ўтказилиши доимий мониторинг асосида олиб борилмоқда.
Мазкур жараённинг шаффоф, адолатли ва белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида институт ректорининг буйруғига мувофиқ ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Хусусан, институтнинг Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Элбек Худойқулов ҳамда ўқув бўлими ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳ томонидан якуний назорат имтиҳонларининг қонуний ва холис ўтказилиши қатъий назоратга олинган.
Шунингдек, якуний назорат турларини кенг жамоатчилик бевосита онлайн кузатиш учун институтнинг расмий веб сайтида — https://katdpi.uz/ – махсус ҳавола орқали онлайн кузатиш имконияти яратилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: