Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди

Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди

14.01.2026 соат 17:26ЯнгиликларMatbuot271 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистон пойдевори” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида институт раҳбарияти, фахрий ўқитувчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирни институт ректори Шерзод Ураков очиб бериб, иштирокчиларни ушбу улуғ байрам билан табриклади ҳамда Ватан ҳимоячиларининг мамлакат тараққиёти ва тинчлигини таъминлашдаги муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, таълим ва тарбия соҳасидаги фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ фахрий ўқитувчиларга институт ректорининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбири талабалар ва санъат намоёндаларининг бадиий чиқишлари, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан янада кўтаринки руҳда давом этди.

Қўшимча расмлар10

Улашиш: