
Институтда Ватан ҳимоячилари байрамона кутиб олинди
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида институт бошланғич ташкилоти ташаббуси билан байрамона кутиб олиш тадбири ташкил этилди.
Мазкур сана муносабати билан эрта тонгдан институт ҳудудида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба йигитлар тантанали ва самимий руҳда кутиб олинди. Бошланғич ташкилот фаоллари томонидан институт жамоаси вакилларига эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг фидокорона меҳнати, илм-фан ва ёшлар тарбиясидаги самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди.
Байрам табриклари орқали юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган, Ватанга садоқат, жасорат ва масъулият тимсоли бўлган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талаба йигитларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифода этилди.








