
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди
15.01.2026 соат 17:54СеминарларMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентабрдаги PF-173-сонли “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тартибини ўтказиш тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг мазмун-моҳияти, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни ҳамда рўйхатга олишнинг асосий босқичлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, рўйхатга олишнинг census.стат.уз платформаси орқали амалга оширилиши тартиби ҳам тушунтирилди. Семинар-тренинг иштирокчиларнинг рўйхатга олиш жараёни бўйича билимларини кенгайтирди.







