Институтимиз жамоаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этмоқда
2026-йил 15-январ куни соат 00:00 дан Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи бошланди. Мазкур муҳим давлат тадбирида Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини самарали ташкил этиш, талабаларга тушунтириш бериш ва амалий кўмак кўрсатиш борасида муносиб ҳисса қўшмоқда.
Рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар дастлаб ОнеИД ягона идентификатсия тизими орқали рўйхатдан ўтиб, шундан сўнг census.стат.уз портали орқали онлайн шаклда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишлари мумкин. Мазкур онлайн босқич 17 кун давом этади ҳамда хорижда вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун ҳам очиқ.
Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси барча фуқароларни аҳолини рўйхатга олиш каби муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган тадбирда фаол иштирок этишга чорлайди.








