Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
VATAN – ULUG‘, BURCH – МУҚАДДАС!

VATAN – ULUG‘, BURCH – МУҚАДДАС!

17.01.2026 соат 11:46ЯнгиликларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти декан ўринбосарлари, йўналиш тюторлари ва масъуллари Ватан тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг жасоратини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ватан – улуғ, бурч – муқаддас!” шиори остида Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилувчи Самадовлар оиласига ташриф буюрди.
Самадовлар оиласи инсонпарварлик ва ватанпарварликнинг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Самад ота ва Манғит она уч нафар ўғилларини, жумладан Ҳамит Саматовни Ватан ҳимояси йўлида фронтга кузатганлар.
Ҳамит Саматов уруш йилларида мардонавор жасорат кўрсатган. Урушдан кейинги йилларда эса турли миллат вакилларидан бўлган, қаровсиз қолган болаларни фарзандликка олиб, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатган ҳамда таълим-тарбия берган. Ушбу оилада жами 22 нафар фарзанд вояга етказилган.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: