Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ ШАФФОФЛИК VA АДОЛАТЛИЛИК МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ ШАФФОФЛИК VA АДОЛАТЛИЛИК МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

20.01.2026 соат 15:35ЯнгиликларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида якуний назорат имтиҳонлари шаффофлик ва адолатлилик тамойиллари асосида ташкил этилмоқда. Якуний назорат имтиҳонларига талабаларни киритиш фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар – талаба ID-картаси (1–3-босқич талабалари учун), паспорт, ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.
Шунингдек, талабаларнинг турли техник воситалардан, жумладан, уяли алоқа воситалари, микро қулоқчинлар ҳамда кўчирмачиликка олиб келувчи бошқа қурилмалардан фойдаланишининг олдини олиш мақсадида имтиҳон хоналарига киришда металл детекторлар орқали текширув ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, якуний назорат имтиҳонлари жараёнини кенг жамоатчилик институтнинг расмий веб-сайти – https://katdpi.uz/ — орқали жойлаштирилган махсус ҳавола орқали бевосита онлайн кузатиши мумкин.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: