Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети вакиллари талабалар билан учрашди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникатсия технологиялари ва ҳарбий алоқа институти фаолияти бўйича маълумот бериш мақсадида учрашув ташкил этилди. Тадбирда подполковник А.Шафеев ҳамда Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳамро Рохимов талабалар билан мулоқот қилдилар.
Учрашув давомида институтнинг ташкил этилиш тарихи, мавжуд факултет ва кафедралар, таълим йўналишлари ҳамда ўқув жараёни ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, талабалар институтда яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий-интеллектуал тайёргарлик тизими ва институтнинг асосий вазифалари билан таништирилди.
Мазкур тадбир талабалар ва илмий-педагогик жамоа учун қизиқарли ва фойдали бўлди, ўқув жараёнига бўлган қизиқиш ва мотиватсияни янада оширишга хизмат қилди.








