Президент Мурожаатномаси мазмуни жамоатчиликка тушунтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида Каттақўрғон тумани 2-сон техникумида ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбирда маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, нуронийлар ҳамда имом-хатиблар иштирок этдилар.
Семинарда Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректори Ш.Мустафаев Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, дотсент Ж.Қучқоров Президент Мурожаатномаси ҳамда Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни аҳолига тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали етказиш бўйича бажарадиган вазифалари ҳақида маълумот берди.








