“Келажак соати” дарсида “Муваффақият сирлари Стартап” мавзусида дарс ўтилди
26.01.2026 соат 12:58Янгиликлар129
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” доирасида йўналиш тюторлари томонидан “Муваффақият сирлари. Стартап” мавзусида дарс ўтилди.
Машғулот давомида талабаларга муваффақиятга эришиш, инноватсия ва стартап тушунчаларининг ҳаётдаги аҳамияти, шахсий ривожланиш ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбатлар, лойиҳа ишлари, амалий мисоллар, ҳикоялар, видеолавҳалар ва интерактив ўйинлар орқали талабаларда ижодий фикрлаш, ўзини ўзи ривожлантириш ва стартап фаолияти кўникмалари шакллантирилди.






