Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Сиёсий-маърифат соати

Сиёсий-маърифат соати

30.01.2026 соат 16:00ЯнгиликларMatbuot16

Каттақўрғон давлат педагогика институтида ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий-маърифат соати” ўтказиб келинади. Бугунги 4-сонида бўлиб ўтган навбатдаги сиёсий-маърифий мулоқотда Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Муроджон Яхёев маъруза қилди.
Маърузада мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, шунингдек, давлат хизматчиларининг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қиладиган долзарб масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Сиёсий-маърифат соатида институт раҳбарияти, ишчи-ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: