
Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
2026-йил 30-январ куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” мавзусида кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Вилоят ҳокими ўринбосари Х.Тухтаев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир видеоселектор шаклида туман ва шаҳар ҳокимликларига узатилди. Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида Каттақўрғон давлат педагогика институти декан ўринбосарлари, йўналиш тюторлари, ёшлар етакчиси, фаол лидер талабалар ҳамда институт профилактика инспектори иштирок этди.
Анжуманда Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг долзарблиги ва аҳамиятини таъкидлади.










