
Талабалар лигаси доирасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди
03.02.2026 соат 12:00Спорт клубиMatbuot28
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Талабалар лигаси доирасида йигитлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада турли гуруҳ ва факултетлардан тузилган жамоалар иштирок этиб, ўзаро қизиқарли ва муросасиз беллашувлар намойиш этдилар. Ҳар бир ўйин ажойиб руҳий ва жисмоний тайёргарликни талаб қилган бўлса-да, барча иштирокчилар спортнинг адолат ва дўстлик тамойилларига содиқ қолишди.
Институт маъмурияти ва спорт бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбир талабалар орасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.







