
Менинг маҳаллам – менинг фахрим
03.02.2026 соат 13:09ТашрифларMatbuot14
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети талабалари ва профессор-ўқитувчилари Каттақўрғон шаҳридаги Дамариқ ва Навбаҳор маҳаллаларига ташриф буюриб, маҳалла еттилигининг фаолияти билан танишдилар.
Ташриф давомида маҳаллаларда амалга оширилаётган ижтимоий-маънавий ишлар, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, ёшларга яратилаётган имкониятлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур учрашув талабаларда маҳалла тизимининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини чуқурроқ англаш, фуқаролик фаоллигини оширишга хизмат қилди.








