
Талабалар ва ходимлар учун мини-футбол машғулотлари ташкил этилди
05.02.2026 соат 12:23Спорт клубиMatbuot43
Каттақо“рғон давлат педагогика институтида "Спорт – соғлиқ гарови” тамойилига мувофиқ, Амалий фанлар ва спорт кафедраси томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ходимлар ва талабалар ўртасида спорт маданиятини шакллантириш мақсадида ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам спорт машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.
Мазкур спорт машғулотлари доирасида турли спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказилиб, навбатдаги тадбир мини-футбол спорт турига бағишланди. Машғулотлар жараёнида иштирокчилар мини-футбол қоидалари билан таништирилди, техник ва тактик машқлар бажарилди ҳамда амалий ўйинлар ташкил этилди.







