Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА DAVRA СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА DAVRA СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

05.02.2026 соат 12:18Коррупсияга қарши курашишMatbuot441 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Э.Худойқулов, институт бош аудитори А.Қувондиқов ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур давра суҳбатида “Молиявий саводхонлик” мавзуси, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари, бундай салбий ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда уларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, коррупсияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали аноним сўровномалар ўтказиш механизмлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: