
Талабамиз “Ёш китобхон” танловининг Каттақўрғон шаҳар босқичида ғолиб бўлди
06.02.2026 соат 10:58ЯнгиликларMatbuot22
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабаси Гулноза Юсупова “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг Каттақўрғон шаҳар босқичида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Мазкур ютуқ талабанинг китобга бўлган юксак қизиқиши, изчил мутолаа маданияти ҳамда мустаҳкам билим ва тафаккурининг ёрқин самараси ҳисобланади. Бундай натижалар ёшларимизни илм-фан, китобхонлик ва юксак мақсадлар сари интилишга руҳлантириб, таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Институт жамоаси Гулноза Юсуповани ушбу юксак ютуғи билан табриклаб, келгусидаги ўқиш ва ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилайди.




